Янги йил байрами муносабати билан вилоят ҳокимлиги, “Silk Road Samarkand” халқаро туристик маркази ҳамда “Eriyell” ва “Enter Engineering”компаниялари ҳамкорлигида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбирга вилоятимиздаги васийлик ва ҳомийликка олинган болалар, Оилавий болалар уйлари ҳамда «SOS» болалар маҳалласи тарбияланувчилари, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, қандли диабет касаллигига чалинган болалар ва уларнинг яқинлари таклиф қилинди.