Ўзбекистон республикаси Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Ўзбекистон республикаси чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Бахмал тумани ММТБга қарашли мактаб ўқувчилари ўртасида "Ватан остонадан бошланади" мавзусида ватанпарварлик ва спорт тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ўртасида Спортнинг стол тенес, арқон тортиш ва арумрес бўйича беллашувлар, ўқув қуролларининг техник тактик характеристикаси бўйича тушунча ва маълумотлар берилди.
Тадбирда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўқувчиларга кўргазмали чиқишлар хизмат итидан фойдаланиш машғулотларини амалда кўрсатиб беришди. Голиб бўлган жамоалар тақдирланди.