Республиканинг барча вилоятларида “Меҳрбонлик уй”ларининг тарбияланувчиларини оила муҳитида тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимига ўтиш юзасидан жойларда оилавий болалар уйлари ташкил этилмоқда. Шу жумладан, Қашқадарё вилояти Косон ва Муборак туманларида ҳам ана шундай янгидан ташкил этилган “Оилавий болалар уйи” болаларининг яшаш турмуш тарзи ва улардаги шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимлари ушбу хонадонларга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида, болажонларнинг таклиф ва муаммолари атрофлича ўрганилиб, улар билан дилдан суҳбат қурилди. Болажонлар учун туҳфа этилган совға-саломлар уларга бир олам қувонч бағишлади.
Албатта, мурғак қалбларга кўрсатилаётган бу каби эътибор, болажонларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада ошишига хизмат қилади.