Сенатор Манзура Салимова Фарғона вилояти Қўштепа туманида истиқомат қилувчи Аминовлар ҳамда Зокировлар оиласи хонадонига ташриф буюриб, яратилган шароитлар, болажонларнинг руҳий ҳолати ва яқинларига муносабати билан яқиндан танишди.Дўстона мулоқот давомида ота-оналари билан ҳам суҳбатлашиб, уларга мутасадди ташкилотлар томонидан мунтазам равишда кўмак берилиши билдирилди. Шу билан бир қаторда, болаларнинг овқатланиш рациони, озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи, бўш вақтини мазмунли ташкил этилиши юзасидан тавсиялар берилди.