Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Оилавий болалар уйи фарзандларининг дам олиш кунларини мароқли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 29 сентябрь куни Зомин туманидаги дам олиш масканларининг бирига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ота-оналар фарзандлари билан сўлим табиат қўйнида дам олиб, вақтларини мароқли ва мазмунли тарзда ўтказдилар.