Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Ҳарбий қисмда икки кун

13.1.2022 2329

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги ва 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимиз бўйлаб кўплаб ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ёшларни Ватанга садоқат, муқаддас диёрга муҳаббат туйғулари ила камол топишига кўмаклашиш мақсадида 21-сонли Меҳрибонлик уйининг 30 нафар тарбияланувчилари Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларининг бирида 2 кунлик саёҳатини амалга оширишди. Ҳарбий ҳаётни ҳис этиш ва бу орқали ватанга муҳаббат туйғусини янада оширишни истаган бу ёшларнинг бугун орзулари ушалди.
Дастлаб, йигитлар ўзлари учун ҳарбий кийим-бошларни қабул қилишди. Улар ҳарбийларча либос кияр экан, ўзларини оз бўлсада ҳақиқий ватан ҳимоячисидек ҳис қилган бўлса ажаб эмас. Тадбир аввалида, ёшлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан учрашиб, уларнинг кундалик машғулотлари, ҳаёт тарзи билан яқиндан таништирилди.
Шундан сўнг, тарбияланувчилар учун ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги бўйича амалий ва назарий машғулотлар ташкил этилди ҳамда ёшлар махсус ҳимояловчи кийимни ҳам кийиб кўриш имкониятига эга бўлишди.
Шунингдек, тарбияланувчилар ҳарбий қисмнинг ширин таомларидан таътиб кўриш билан бирга кун давомида олган билимлари ва таассуротларини бир-бирлари билан ўртоқлашди. Ойнаи жаҳон орқали бўлса, юртимизда рўй бераётган сўнгги хабарлардан воқиф бўлишди.
Ташрифнинг иккинчи куни ёшлар кун тартибига риоя қилган ҳолда навбатчининг уйғон буйруғига асосан тезкорлик билан янги кунни қарши олиб, кундалик машғулотларга шай холга келишди. Ўқ отиш машғулотлари малакали ва кўп йиллик бой тажрибага эга бўлган офицерлар томонидан ўтказилди. Айниқса, тарбияланувчиларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ушбу машғулотни бевосита йўриқчилар назорати остида амалга ошириши ўсмирларда катта таассурот қолдирди десак муболаға бўлмайди.
Қолаверса ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган тоғ тайёргарлиги бўйича кўргазмали машқлардан сўнг, ўсмирларда бу машғулотни ҳам ўзларида синаб кўриш хоҳиши пайдо бўлди ва буни уддалашди. Жараёнда иштирокчиларнинг баъзилари тепаликдан пастга қараганда юзага келган ҳаяжонини енгиб ўтиб, машғулотларда тўлиқ қатнашди. Айниқса, қисқа фурсатларда болалар томонидан саф тайёргарлиги машқлари аъло даражада ўзлаштирилганлиги таҳсинга лойиқдир.
Тадбир сўнггида иштирокчилар учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилди ҳамда уддабурон, чаққон, эпчил тарбияланувчиларга дипломлар топширилди.
Ёшлар давлатимиз, армиямиз таянчидир. Мазкур икки кунлик ҳарбий қисмга бўлган саёҳат ҳам болажонларнинг дилида ҳарбий ватанпарварлик, мардлик ва садоқат туйғуларини янада оширишга хизмат қилганлигига ҳеч шубҳа йўқдир.