Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси томонидан ҳарбий қисмда очиқ эшик куни бўлиб ўтди. Тадбирда Олмазор туманидаги 326-сонли мактаб ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги 276-сонли мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
Ўқувчилар ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти, жанговар техника ва қуроллар билан танишди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан кинология хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.