9-январ куни тоғли Амирсой оромгоҳида бўлиб ўтган “Амирсой Поло Cуп-2022” мусобақасини 14-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари кузатиш имкониятига эга бўлишди. Бундай совға улар учун Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ташкил этилди. Йигитлар тажрибали чавандозлар, улар орасида Миллий гвардия қошидаги Республика от спорти олий мактаби спортчилари ва гвардия аскарларининг ҳам борлиги уларда катта таассурот қолдирди.
Ўқувчилар учун Белдерсойнинг гўзал тоғларида ўтказган кун қишки таътилнинг ажойиб кунига айланди.