Болажонлар орзиқиб кутган ёзги таътил ҳам бошланди. Ёзги таътилда болаларнинг бўш вақти кўп бўлади. Уларни назоратсиз қолдирмаслик, фойдали машғулотга жалб этиш муҳим масала. Шу мақсадда, Чилонзор туман ёшлари ва 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмида “Очиқ эшиклар куни” тадбири юқори савияда ўтказилди.
Дастлаб меҳмонларга турли кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шундан сўнг, болажонларни камондан отиш ва от спортига қизиқтириш мақсадида маҳорат дарслари ташкил этилди. Қизғин тарзда ўтган мазкур тадбир албатта болажонларнинг ёрқин хотирасига муҳрланишига ишонамиз.