Фарғона вилояти Ёзявон туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилган янги кўп қаватли уй хонадонлари калитлари "Меҳрибонлик" уйининг собиқ битирувчиларига топширилди. "Меҳрибонлик" уйининг собиқ тарбияланувчилари бўлган ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Муҳиддиновлар Тошкент давлат техника университетининг сўнгги босқичида таҳсил олишмоқда. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Aнваржон Мусинов уй эгаларига калитларни ҳамда Миллий гвардия номидан совғаларни топшириб, илиқ тилаклар билдирди.