Миллий гвардия Болалар психологияси маркази биносида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) С.Рахмонованинг учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Давлатимиз раҳбарининг “Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарлик профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Хавфсиз мактаб” концепциясини кенг жорий этиш жараёнини замонавий ахлоқий-психологик методикалари, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илғор ютуқлари ва ахборот технологиялари асосида ташкил этишда келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Шундан сўнг Болалар психологияси маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишилиб, Марказ мутахассисларининг илғор тажрибалар асосидаги психологик-педагогик тарбиялашнинг янгича ёндашувига мувофиқ, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида турли кўринишдаги руҳий жароҳатлар, хулқ оғишларни олдини олиш ҳамда барвақт профилактика қилиш борасидаги самарали ишларига юқори баҳо берилди.
Ушбу марказ хизматидан унумли фойдаланиш борасидаги долзарб масалалар ва ҳамкорлик режалари ҳам белгилаб олинди.