Туман ҳокими Жамшид Шаропов бошчилигидаги сектор раҳбарлари Рамазон ҳайити олдидан Чандир маҳалласи, Чаҳдир қишлоғида жойлашган 4-сон Оилавий болалар уйига бориб, бу ерда тарбияланувчи болалар ҳолидан хабар олдилар.
Уларга қувонч улашиш мақсадида тумандаги Шофиркон савдо комплексидан болалар танловига кўра уларга кийим-кечак олиб берилди. Қувонарлиси, савдо комплексида фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан ҳам болаларга байрам совғалари улашилди.
Ж. Шаропов тарбияланувчиларни улуғ айём Рамазон ҳайити билан қутлаб, самимий тилакларни тилади. Оилавий болалар уйидаги шарт-шароитни кўздан кечириш мобайнида уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.