Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳарда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай хайрли ишлардан бири Когон шаҳар ҳокимлиги ва Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Шаҳримизда Меҳр дафтарига жами 21 нафар ўғил-қизлар киритилган бўлиб, улардан 3 нафарига бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишлари ва орзу истакларини амалга ошириш мақсадида замонавий тикув машиналари топширилди.