Тадбир давомида гапириш ва эшитиш каби неъматлардан маҳрум бўлган ўқувчилар учун ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди ҳамда улар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг, Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўқувчиларга камондан отишнинг асосий қоидалари ва техникалари ҳақида тушунча бериб, амалда бажариш кўникмаларини ўргатдилар. Дарс жараёнида ўқувчилар ўзларининг мерганлик маҳоратларини намойиш этиш билан бирга, спортнинг ушбу туридан катта завқ олишди.
Тадбир ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш билан бирга, уларда спортга бўлган қизиқишни кучайтиришга хизмат қилди. Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаб, уларни келажакда профессионал спортга йўналтириш учун муҳим қадам сифатида баҳоланди.