Бугун, Термиз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов, шаҳар прокурори Х.Маматқулов, ҳоким ўринбосари К.Ашуров ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Термиз шаҳар бўйича вакили биргаликда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан шаҳримиздаги Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишди.
Тарбияланувчилар учун олиб келинган бадиий адабиётлар тўплами ҳамда самимий суҳбат ва байрам тилаклари уларнинг қалбида ўчмас из олдирди.
Шунингдек, раҳбарлар ҳозирги кунда Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, ҳеч ким ҳеч қачон меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб ўтишди.