Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан SOS болалар маҳалласи тарбияланувчиларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш шунингдек, уларнинг тарихий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида кўҳна Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида тарбияланувчилар Бухоро шаҳрининг тарихий ҳисобланган Эски шаҳар қисмидан бошлаб Арк, Минорайи калон, Мир Араб мадрасаси, Масжиди Калон, Улуғбек ва Абдулазизхон мадрасалари, Савдо Токилари, Токи Саррафон, Токи Заргарон, Лаби ховуз ансамбли, Ситораи Моҳи Хосса ёзги саройи, Баҳоуддин Нақшбанд ва Ҳазрати Мир Кулол зиёратгоҳи каби қадимий обидаларни томоша қилишди.
Мазкур саёҳатда ёшлар ушбу шаҳарнинг ноёб меъморий обидалари, уларнинг ўтмиши ва бугуни билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Бу каби тадбирлар ёшлар қалбида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.