Илгари Болалар шаҳарчалари ва меҳрибонлик уйларида бирга улғайган, ҳозир эса оилавий меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар бир-бирини соғинишлари – бу табиий ҳол. Ҳамкорликдаги тадбирларга таклиф - бу оилавий оқшомларнинг қулайлигини орзу қилган жойда бирга бўлиш учун ажойиб имкониятдир десак муболаға бўлмайди. Шу боис Хива Болалар шаҳарчаси раҳбарияти, Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари имкон қадар тез-тез тадбирлар ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Бу каби қувноқ тадбирларда собиқ тарбияланувчилар янги ота-оналари билан иштирок этишади.
Хусусан, биргаликда қилинган жисмоний тарбия дарслари қизиқарли тарзда ўтади албатта. Шу билан бир қаторда ўтказиладиган пазандалик танловларида болалар шаҳарчасининг кечаги ўқувчилари янги оиласида ўрганган нарсаларини меҳр билан тайёрлаб беришади.