Янги турмуш маҳалласида жойлашган 1-сонли Оилавий болалар уйида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган 8 нафар болажонлар ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етмоқда.
Туман раҳбари Қ.Мардонов болаларни ўз бағрига олган Ҳошимовлар оиласи билан яқиндан танишиб, болажонлар билан дилдан суҳбатлашди. Шунингдек, уларнинг қизиқишлари ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида яратилган шароитларни ўрганди.
Самимий суҳбатдан сўнг, туман ҳокимлигининг совғалари ўз эгаларига топширилди.