Хоразм вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Хива шаҳар Соғлиқни сақлаш тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Оилавий болалар уйи фарзандлари Хива шаҳридаги кўп тармоқли поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда болажонлар 10 га яқин мутахассислар томонидан текширилиб, саломатликлари бўйича аниқ ташхисларга эга бўлишди. Шунингдек, тиббий кўрикдан ўтказилган ёшларда аниқланган касалликлар бўйича тегишли муолажа ишлари амалга оширилди.