Бухоро вилоятида ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича барча шаҳар ва туманларда "Мураббийларни тайёрлаш" қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур ўқув йиғинларида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этиб, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича тавсия ва маслаҳатлар беришди. Шу билан бир қаторда, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берилиб, кун мавзусига доир чора-тадбирлар тўғрисида фикр ва таклифлар алмашилди.