Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизими жорий этилган бўлиб, мазкур тизим бўйича Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги томонидан болажонларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, балоғат остонасига қадам қўяётган қизларнинг мурожаатлари ўрганилиб, улар турли ташкилотлар ҳамкорлигида касб-ҳунар тўгаракларига ўқитилмоқда.
Хусусан, куни кеча 21 нафар қизларнинг хоҳиш-истаклари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга тикув машинаси жамланмалари тақдим этилди. Келажакда қизлардан малакали тикувчилар етишиб чиқиб, яна бир ҳунар эгалари бўлишларига ишонамиз.