“Спортчи ва ёшлар” учрашуви доирасида ёзги оромгоҳда дам олаётган ўқувчилар билан спорт соҳасида юксак натижаларга эришган, Осиё чемпионлари қаторига кирган ҳарбий спортчилар иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди. Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди, спортчилар эса ўз тажрибалари, ғалабага элтган меҳнат ва интилиш йўли ҳақида самимий фикрлар билан бўлишишди.
Шунингдек, “Долзарб 90 кун” дастури доирасида ўтказилган яна бир муҳим тадбир – ватанпарварлик мавзусига бағишланди. Унда кундузги оромгоҳларда таътилни ўтказаётган ўқувчи ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида спортнинг шахмат- шашка, арқон тортиш ва стол тенниси турлари бўйича қизиқарли мусобақалар ташкил қилинди. Унда фаол қатнашган ўқувчиларга ташаккурномалар топширилди.
Мазкур тадбирларнинг асосий мақсади – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишга кўмаклашиш, спортга бўлган қизиқишларини оширишдан иборатдир.