Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш ҳамда ижтимоий етимликни олдини олиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Меҳрли қўллар” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази фаоллари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туман бирлашмалари тиббий ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги Шайхонтоҳур, Учтепа, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Яшнабод ва Яккасарой туманларида истиқомат қилувчи юзга яқин кам таъминланган оилаларда шунингдек, ёлғиз она қарамоғида тарбияланаётган ногиронлиги бўлган болалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар бартараф этилди ва шу билан бир қаторда кам таъминланган оилаларда, ёлғиз она ва ота-она қарамоғида тарбияланаётган ногиронлиги бор болаларга ҳамда Тошкент шаҳрида 2 та ва Тошкент вилоятидаги 6 та Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болажонларга ҳомийлар томонидан керакли озиқ-овқат, қишки кийимлар ҳамда гигиена воситалари ёрдам тариқасида тарқатилди.