Фарғона шаҳридаги 1-сонли Болалар уйида( ҳозирда ёпилган) тарбияланаётган 2 нафар чеварасини ўз васийлигига олган Мухтабар она бугун табаррук 86 баҳорини қаршиладилар. Шу муносабат ила ҳамда Наврўз байрами билан табриклаш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари хонадонга совға-саломлар билан ташриф буюриб, қўшалоқ байрам билан самимий қутладилар.