Меҳрибонлик уйи ва Оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда битирувчиларга мотивация бериш мақсадида Жиззах вилоятида «Иқтидор» лойиҳаси ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа доирасида Зомин туманида жойлашган «Зомин» оромгоҳида 150 нафар Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган 9-11 синф битирувчилари иштирокида амалий семинар-тренинг, мастер-классларга старт берилди.
Лойиҳанинг 1-кунида Меҳрибонлик уйи битирувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим соҳасидаги сўнги янгиликлар тўғрисида таниқли спикерлар иштирокида маҳорат дарслари ва малакали психологлар томонидан психолог соатлари ўтказилди.
«Иқтидор» лойиҳасининг иккинчи кунида оромгоҳ иштирокчилари учун стол тенниси, шахмат, «Заковат» турнири мусобақалари ташкил этилди.
Малакали психолог тренер Нуриддин Убайдуллаев томонидан иштирокчилар учун қизиқарли семинар-тренинг ташкиллаштирилди.