Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, вилоят мудофаа бўлими ва ҳарбий прокуратураси ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.
Ёш спортчилар беллашувлар давомида ўзининг чидамлилиги, иродаси ҳамда уддабуронлигини намоён этиб, уч дақиқа оралиғида рақибига кўпроқ аниқ зарба бериш, оғритувчи ва кураш усулларини қўллаши орқали қизиқарли жангларни ўтказди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиблар ва уларнинг мураббийлари медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.