Термиз шаҳридаги 2-сонли Оилавий болалар уйи ўғил-қизлари хонадон атрофи ҳамда кўча ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ҳовлидаги бўш ердан унумли фойдаланган ёшлар янги ниҳол экиб, атрофини баҳорий гуллар билан бойитди.
Уй рўзғор юмушларига кўмак бераётган болажонлар меҳнатидан эса ота-оналарнинг қалби ғурур ва ифтихорга тўлмоқда.
Байрамона шукуҳ ва файзу барака билан бошланган бу каби тадбирлар барчага баҳорий кайфият улашмоқда.