Тошкент Давлат Педагогика университети Чет тиллар кафедраси ўқитувчилари ташаббуси билан "Инглиз тилини биргаликда ўрганамиз" шиори остида тўгарак ташкил этилди. Мазкур тўгаракда 22-сонли Меҳрибонлик уйининг 50 нафар тарбияланувчилари ҳам иштирок этмоқда. Дарслар янги, замонавий усуллар бўйича, масалан, мунозара ва суҳбат шаклида ўтказилиб, унда болалар янги сўзларни, нутқ услубларини осонлик билан ўзлаштирмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўзлаштирилган дарслар натижасида болалар бир-бирлари билан инглиз тилида диалоглар тузиб, мустақил сўзлай бошлади.