Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори туфайли ота-она қарамоғидан эрта маҳрум бўлган, этим болаларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай яшаши учун шарт-шароит яратиб берилмоқда.
Когон шаҳрида 1 нафар ана шундай йигит уй-жойли бўлди.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари J.Bozorov, Когон шаҳар ҳокими H.Davlatov, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи U.Umarovlar иштирокида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола Туев Жонибек Раҳматилло ўғлига ажратилган 1-хонали уй калити тантанали топширилди.
Жонибек тақдирнинг аччиқ қисмати туфайли ота онасидан эрта айрилиб, шу пайтга қадар бувиси Шарипова Марзия қарамоғида яшади. Унга ўзи яшаётган шаҳардан бир хонали уй совға қилинди.