Жорий йилнинг 7 декабрь санасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети раҳбарияти ва Юнусобод туманидаги 23-сонли меҳрибонлик уйи раҳбарияти ҳамкорлигида "Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида меҳрибонлик уйи жамоаси, факультети декан ўринбосари ва талабалари иштирок этдилар. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир сўнгида талабалар ўзларининг совғаларини меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига тақдим этдилар. Меҳрибонлик уйи жамоаси - эътибори, меҳр-муруввати ва қизиқарли чиқишлари учун факультети раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдиришди!