Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров бошчилигида вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Қурилиш бошқармаси ва бошқа соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Ушбу тузилган ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси Меҳрибонлик уйларини 30 ёшгача бўлган собиқ битирувчиларнинг яшаш шароитларини ўрганиш ҳамда вилоятдаги нотурар ва яшаш учун мўлжалланмаган, шунингдек, белгиланган санитария- техник тизим талабларига жавоб бермайдиган жойларда истиқомат қилаётган битирувчиларни аниқлаш, рўйхатларини шакллантириш ва манзилли чора-тадбирларни белгилашдан иборат.
Ҳозирда гуруҳ томонидан аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.