Куни кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кўпкураш спорт турлари факультетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан Тошкент вилоятида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйида "Инсонийлик – олийжаноб фазилат" шиори остида тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида болажонлар иштирокида бир қатор қизиқарли ўйинлар ўтказилди.
Шу билан бир қаторда, бўлажак бекажонларга пазандачилик сирларини ўргатиш мақсадида мазали пишириқлар тайёрланди.
Куннинг иккинчи қисмида масъул вакиллар томонидан болаларга эсдалик совғалари топширилди.