Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига “Generika” МЧЖ томонидан турли дори-дармон воситалари кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами тақдим этилди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти иштирок этиб, мазкур дори-дармон воситалари тизимдаги Меҳрибонлик уйлари ва имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига етказилишини маълум қилган ҳолда саховатли ташкилотга вазирлик томонидан миннатдорчилик билдирди.