Қишки таътилнинг айни кунларида Алишер Навоий номидаги ДАКТ саҳнасида P.Chaykovskiyning бутун дунёга танилган ажойиб балети ва Янги йилнинг рамзи бўлмиш энг сеҳрли асари «Шелкунчик» намойиш қилинмоқда.
30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида бадиий-эстетик дидни шакллантириш, санъат дунёсига ошно этиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мазкур машҳур балетга олиб борилди.
Чиройли мусиқа, ёрқин образлар ва чиройли рақслар болаларга бир олам қувонч бағишлади.