Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан оилавий болалар уйларини қишга мавсумга тайёрлаш ишлари бошланди. Масъуллар билан биргаликда иситиш тизимлари, мўрилар, печка ва газ ускуналарининг яроқлилиги уларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги текширилди. Марказлаштирилган иситиш тизимига уланмаган оилавий болалар уйларини зарурий иситиш ускуналари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шу ўринда, Қўқон шаҳридаги оилавий болалар уйларидан бирига иситиш печлари етказиб берилди ва ўрнатилди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник
Ш. Акбаровнинг сўзларига кўра, совуқ куз ва қиш кунларида болалар касал бўлмаслиги учун оилавий болалар уйларида ҳарорат илиқ ва қулай бўлиши керак.