Миллий гвардия Сирдарё ва Жиззах вилояти бўйича бошқармалари ҳарбий хизматчилари томонидан Оилавий уйлар фарзандларининг ҳолидан хабар олиниб, яшаш шароитлари, ўқишга бориб келишлари ва уй ишларида ота-оналарига ёрдам беришлари ҳақида суҳбатлар олиб борилди. Болаларнинг таълим жараёни, тиббий кўрикдан ўтганлиги, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари борасида спорт ва фан тўгаракларига иштирок этаётганликлари бўйича яқиндан танишиб чиқилди.