Аввал хабар қилганимиздек, Меҳрибонлик уйи ва Оилалар болалар уйлари тарбияланувчиларини касбга йўналтиришга кўмаклашиш,болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган «Иқтидор» лойиҳаси Жиззах вилоятида бошланган эди. Зоминнинг сўлим гўшасида жойлашган Болалар оромгоҳида юзлаб ўсмирлар, жумладан, Хоразм вилоятидаги Оилавий болалар уйи фарзандлари йиғилди.
Тадбир давомида ўғил-қизлар шашка-шахмат, стол тенниси ҳамда «Заковат» интеллектуал ўйини бўйича беллашди.
Дам олишнинг сўнгги кунида ёшлар адирларга сайр қилиб,табиат манзаралари ва тоза тоғ ҳавосидан баҳраманд бўлишди.