Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ангор тумани ва Термиз шаҳрида истиқомат қилаётган З.Норматова, М.Холиқова ва З.Давлатовалар хонадонида улғайиб келаётган 14 ёшдан катта болалар учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "ЛАЙНЕР" дам олиш маскани "Иқтидор" ўқув оромгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Ёзги таътил мавсумидаги бу галги саёҳат ёшлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди. Турли маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари, беш ташаббус доирасидаги турли лойиҳаларда ўғил-қизлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Саёҳат давомида болажонлар кўплаб дўстлар орттириб, ўз орзулари, мақсадлари билан ўртоқлашдилар.
Тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.