Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, Ғиждувон туманида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш юзасидан бир қатор ислоҳотли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, вилоят ҳокимлиги Болалар масалалари котибияти, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Ғиждувон туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси ҳамкорлигида 15 нафар болажонларга замонавий планшетлар, велосипед, дарс тайёрлаш учун стол-стуллар ҳамда касбга йўналтириш бўйича зарур воситалар топширилди.