Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан “1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоятдаги барча Оилавий болалар уйи фарзандлари учун Қарши шаҳрида жойлашган "Ватанпарварлар боғи"га ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Амир Темур майдонига саёҳати ташкил қилинди.
Тадбир давомида болажонлар маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда, Амир Темур майдонидаги барча диққатга сазовор жойлар, тарихий ва археологик ёдгорликлар билан яқиндан tanishdilar.Shuningdek, улар буюк саркарда Амир Темур ҳақида ҳам кўп маълумотларга эга бўлдилар. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган экскурция болаларга манзур бўлди.