Самарқанд шаҳри Туризм марказидаги “Боқий шаҳар”мажмуасида Оилавий болалар уйлари ва СОС маҳалласи тарбияланувчилари учун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Ҳеч бир бола меҳр ва эътиборсиз қолмайди" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати сенатори Фармон Тошев ва Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошқармаси бошлиғи Зебинисо Раҳмонова болаларни байрам билан табриклади. Шунингдек, Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга берилаётган имтиёзлар ҳақида сўз юритилиб, ватанпарварлик ҳамда ҳарбий касбга садоқат туйгулари то
ғрисида суҳбатлашилди.
Шундан сўнг, барча иштирокчилар Миллий гвардия Самарқанд вилояти бойича бошқармасида о
ткизилаётган “Очиқ эшиклар” кунига таклиф қилинди.
Тадбир давомида қурол-аслаҳалар ҳамда ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди.