Миробод туманида жойлашган 294-мактабда Дин ишлари бўйича қўмита ва Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси вакиллари ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди. Тадбирда мутасаддилар ота-оналарга болаларнинг мактаб таълими, ҳар томонлама камол топиши ва жисмоний ривожланиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунтири, тавсиялар беришди. Шунингдек, дин ва эътиқод масаласи кўтарилиб, ноанъанавий диний оқим ва уларнинг хавфи, болаларга дин нима эканлигини тўғри етказиш йўллари тушунтирилди.