Жиззах шаҳрида жойлашган 29-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ҳақиқий байрам сюрпризи уюштирилди. Ёшлар мазкур кунни шаҳардаги савдо-кўнгилочар мажмуасида ўтказди ва бу жуда қизақарли ва оилавий-дўстона муҳитга бой бўлди.
Аниматорлар болаларни хушнуд этишиб,улар билан ҳар хил танлов ва мусобақалар ўтказишди. Йигитлар ажойиб шоулар томоша қилишган бўлса катталар боулинг спорт тури билан машғул бўлишди, кичиклар эса ўйин майдончасида завқланишди.
Шундан сўнг, ташкилотчилар томонидан болажонлар барчанинг севимли таоми- фаст-фоод билан меҳмон қилинди.
Кеча сўнгида барча болалар бу йилги илк янги йил совғаларини олишди.