Республикамизда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирларига старт берилди // "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан пойтахтимиздаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларида Яшнобод ва Чилонзор тумани ФВБ бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди. // Сирдарё вилоятида жойлашган Оилавий уйларда "Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш" мақсадида 15 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, электр ва газ таъминоти ташкилоти ходимлари билан ҳамкорликда профилактик йўриқнома ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди. // Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни ва "Уч авлод учрашуви" ўтказилди // Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди // Фарзанд тарбиясида мактаб ва ота-она ҳамкорлиги // “Уч авлод учрашуви” ўтказилди // "Ҳилпирайвер муқаддас байроқ" шиори остида тадбир ўтказилди. // Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун буносабати билан тадбир ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! 

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига янги хонадон топширилди

3.12.2024 54

Меҳрибонлик уйи битирувчиси Саматова Галина Равшановнага янги хонадон топшиилрди. Хонадонда яшаш учун барча етарли шарт-шароитлар яратилган.

Галина 2005 йилда туғилган. Тошкент имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумининг ошпазлик йўналишини 2024 йил май ойида битказган, ҳозирда М.Улуғбек туманидаги 312-сонли ДМТТда тарбиячи ёрдамчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 07.09.2024 йилдаги “Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой ажратиш тўғрисида”ги 617-14-0-Қ/24-сонли қарори билан Янгиҳаёт туманидан хонадон ажратиб берилди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 656-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан амалга оширилди.

“Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ота-она қарамоғисиз, етим қолган болаларни уй-жой билан таъминлаш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифанинг ижросини таъминлаш учун тизимли ишларни амалга оширмоқдамиз. Умид қиламизки, бугунги орзуингиз рўёби катта муваффақиятларингиз дебочаси бўлади”, – дея таъкидлади Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари Саидрасул Саидханов.

Шунингдек, Галинага Миробод тумани ҳокимининг табрикномаси етказилди.

“Анвар Назарович сизнинг ҳар томонлама ривожланишингиз учун барча зарур шарт-шароитларни яратишда давом этишимизни билдирдилар ва сизга келажакда омад ва муваффақиятлар тиладилар” – деди ҳоким ўринбосари.