Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 09 август кунидаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5215-сонли Қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти Китоб туманида “Оилавий болалар уйи” ташкил этилди. Китоб тумани “А.Қушчи” МФЙ Муқумий кўчаси-55 уйда яшовчи А.Исмоилов 5 нафар болаларни, Қамаши туманида жойлашган 4-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган болаларни ўз қарамоғларига олиб, ушбу болаларни оила муҳитига тарбиялашга киришди.
Байрам арафасида ташкил этилган ушбу “Оилавий болалар уйи”нинг бугун тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари, “Оилавий болалар уйи”ини ташкил этган хонадон эгаларига, бошлаган ҳайрли ва саховатли ишларига улкан муваффақиятлар тиладилар.