Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи битирувчиси Мафтуна Абдураҳмоновага Бағдод тумани марказида жойлашган янги хонадон калитлари тантанали топширилди. Мазкур тадбирда Учкўприк тумани ҳокимлиги, Фарғона вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармаси, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Мафтуна калитларни қабул қилар экан, кўзларида ёш билан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирди.