22-сонли Меҳрибонлик уйига карашли Гулбаҳор ёзги болалар оромгоҳида дам олаётган тарбияланувчиларнинг вақтларини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш мақсадида Алишер Навоий номидаги киночилар уйига саёҳат ташкил этилди.Ташриф давомида болажонлар мутахассислар томонидан Ўзбек кино тарихи билан яқиндан таништирилди. Шундан сўнг тарбияланувчилар учун Ватанпарварлик рухидаги Ўзбек кино ижодкори Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган ва актёрлар томонидан моҳирлик билан ижро этилган "Ватан остонаси" деб номланган фильм намойиш этилди. Мазкур фильм барчада ўзгача таассуротлар қолдирди.
Шунингдек, куни кеча "Ўрикзор" маҳалласида жойлашган "Гулбаҳор" болалар соғломлаштириш оромгоҳида Миллий гвардия ҳарбий қисм ҳамда Қўриқлаш бўлими ва туман маданият бўлими ходимлари томонидан 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида "Ёшлар билан биргамиз" шиори остида концерт ўтказилди. Концерт дастури давомида болажонлар томонидан миллий рақслар ва бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, тарбияланувчилар билан Кўксарой маҳалла инспектори иштирокида жиноятчиликни олдини олиш, майда безорилик ҳамда кўнгилсиз ҳодисаларга йўл куймаслик юзасидан ўтказилган умумий йиғилиш барча болажонларда мавзуга оид билимларини оширишига кенг замин яратди.