Ҳар бир бола ёшлигидан расм чизишни, ўқишни яхши кўради ва шу билан бирга, чет тилларини ўрганишни ҳам орзу қилади. Болаларнинг касбга бўлган қизиқиши ўқиган китобига,кўрган фильмига ёки шифокор кўригида бўлганидан кейин ҳам ўзгаради. Хусусан, Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Аминовлар оиласининг фарзандлари жуда истеъдодли. Шу боис, ота-оналар Миллий гвардияга мурожаат қилиб, болаларнинг қизиқишларига кўра ижодий студиялар ва спорт секцияларига жойлаштиришда ёрдам сўради.
Шундан сўнг, Миллий гвардия мутахассис-психологлари томонидан болалар иштирокида истеъдод ва қобилиятларни юзага чиқаришга ёрдам берадиган тренинглар ўтказилди. Бу каби машғулотларнинг давомийлиги келажакда болажонларда касб танлаш масаласи туғилганда уларга ёрдам беришига ишонамиз.