Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан "Етим боллар ва ота- она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб - қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора - тадбирларни тўғрисида"ги ПҚ - 5216 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 ноябрь куни Жиззах шаҳар 29 - сонли "Меҳрибонлик уйининг" собиқ 17 нафар битирувчиларига Жиззаҳ шаҳар ҳокимининг қарори билан 17 дона 2 ва 3 хонали замонавий маиший техникалар билан жиҳозланган яшаш хонадонлари топширилди. Ушбу тадбир Жиззах мусиқали драма театри залида барча иштирокчилар гувоҳлигида масъул ходимлар томонидан амалга оширилиб, хонадон эгалари хурсандчилик билан ўз уйларига кузатиб қўйилди.