Шароф Рашидов туманида “Бахтли келажак” номли оилавий болалар уйи очилди.
Унга Нигора ва Шавкат Алимжоновлар оиласи асос солган.
Давлатимиз раҳбарининг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарори туфайли уларнинг серфарзанд оила, болаларнинг шўх кулгисини тинглашдек азалий орзулари амалга ошди.
Улар “Меҳрибонлик” уйидан 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган 3 нафар қиз ва 2 нафар ўғил фарзандларни асраб олишди.
Ва уй "Бахтли келажак" деб номланди.
Шунингдек, туманнинг бошқа маҳалласида яна битта оилавий болалар уйи очилди. Уни тадбиркор Шарофат ва Холмурод Яриевлар оиласи ташкил этди.
Улар 6 та бола - учта ўғил ва учта қизни тарбиялашга киришди.
Болаларнинг энг кичиги яқинда 12 ёшга тўлган бўлса, энг каттаси бўлса 3 январь куни 17 ёшга тўлди.
Қиз туғилган кунини янги оилада нишонлади. Янги ҳаётга қадам қўйган барча болажонларимизга омад ва бахт тилаймиз